Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ядро дастури бўйича муҳокамалар салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу кўп томонлама келишув бўлганди. Бундай келишувлар эса муҳокама учун очиқ бўлиши мумкин эмас, чунки оқибати хайрли бўлмайди.Вазир Эрон раҳбарияти АҚШнинг янги раҳбарияти билан можародан манфаатдор эмаслиги, ақл-идрок ва мантиқ ғалаба қозонишига ишонишини билдирди.Муҳаммад Жавод Зариф, Эрон ташқи ишлар вазири
Олдинроқ Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков ҳам Эрон ядро дастури бўйича келишувнинг қайта кўриб чиқилишига уринишнинг мақбул эмаслигини айтиб ўтганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)