Miss World (Дунё гўзали) танловида биринчи марта жисмоний имконияти чекланган аёл иштирок этди, дея хабар бермоқда Daily Mail. Жастин Кларк Австралиянинг Аделаида штатида бўлиб ўтган ҳудудий финал босқичда қатнашди.
26 ёшли Кларк штат бўйича танловда ғолиб чиқмади ва миллий босқичга ўтмади. Аммо у танловдаги иштирокининг ўзидан ҳам мамнун эканлигини айтди. Қиз ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини давом эттирмоқчи.
«Аравачага михланган одам учун танловда қатнашиш имконияти — катта қадам. Умид қиламанки, бу ирқ, кийим ўлчами ёки жисмоний чекловлар — умуман, сизни фарқли қилиб турувчидан барча нарсадан қатъи назар — сиз барибир гўзал эканлигингиз ҳақидаги ўзига хос мурожаат бўлади», — дея ишонч билдирди австралиялик қиз.
Таъкидланишича, қиз 2015 йилдан буён аравачада ҳаракатланади. У нима сабабдан ногирон бўлиб қолганига аниқлик киритмади.
Яқин келажакда Кларк хайрия фаолияти билан шуғулланади ва танлов ҳамкорлик қиладиган Children’s Charity болалар хайрия ташкилотига ёрдам беради.
Изоҳ (0)