Малайзия ҳуқуқ-тартибот идоралари Шимолий Кореянинг 4 нафар фуқаросини КХДР етакчиси акаси Ким Чон Нам ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат миллий полицияси раҳбари ўринбосари Нур Рашид Иброҳим маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Унинг айтишича, гап 33 дан 57 ёшгача бўлган эркаклар ҳақида кетмоқда. Улар мамлакатга 31 январь — 7 февраль оралиғида, турли вақтда келган, бироқ Малайзияни тарк этишга улгурган.
Улар мамлакатни ҳодиса рўй берган куни тарк этган. Ким Чон Намнинг ўлими сабабларига келсак, бу ҳозирча номаълум. Токсикологик экспертиза натижаларини кутяпмиз.Нур Рашид Иброҳим, мамлакат миллий полицияси раҳбари ўринбосари
Изоҳ (0)