Малайзиянинг Шимолий Кореядаги Муҳаммад Низом Муҳаммад айни пайтда Пхеньянда бўлиб турибди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мен аввалгидек Пхеньянда ўз вазифаларимни бажаряпман», — дея таъкидлади элчи.
Айрим хорижий, жумладан, Малайзия ОАВлари КХДР етакчиси акаси Ким Чон Намнинг ўлими тафсилотлари ўрганилаётгани муносабати билан элчи Малайзияга чақириб олингани ҳақида хабарлар тарқатганди.
КХДР матбуоти мазкур ҳодиса ҳақида сукут сақлашда давом этмоқда. Кўп йиллар хорижда истиқомат қилган Ким Чон Нам ҳақида бу ерда деярли ҳеч нарса маълум эмас. Маҳаллий ОАВ томонидан Ким Чен Иннинг акаси номи ҳеч қачон тилга олинмаган.
Изоҳ (0)