Сомалининг Могадишо шаҳридаги бозорда портловчи моддалар ўрнатилган автомобиль портлаб кетиши натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди, яна 47 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters шаҳарнинг ҳодиса юз берган тумани мэрига таяниб маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Шаҳар ҳукумати аниқлик киритишича, портловчи қурилма худкуш террорчи томонидан ҳаракатга келтирилган.
«Биз 39 кишининг жасадини аниқладик, шунингдек, кўплаб бошқа ярадорлар ҳам бор эди», — деди маҳаллий тез ёрдам бўлими директори. Тиббий муассаса менежери сўзларига кўра, касалхонага 47 киши келтирилган.
Reuters’га воқеа гувоҳи айтиб беришича, портлашдан сўнг бозор бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни мамлакат ҳудудида фаолият юритувчи экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири ўз бўйнига олгани йўқ.
Изоҳ (0)