Интернетда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намга ҳужум уюштирилиши акс этган кузатув камералари қайдлари пайдо бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур аэропортида юз берган воқеа видеосида оқ кофта ва жинси шим кийган қиз эркакни чангаллаб тутиб турганини, иккинчи қиз эса унинг юзига заҳарли моддани сепаётганини кўриш мумкин.
Сўнг кадрларда Ким Чон Нам аэропорт соқчиларига мурожаат қилаётгани кўринган. Охир-оқибат уни хавфсизлик хизмати пунктига элтишган, у ерда эса у ҳушини йўқотган.
Аввалроқ Жанубий Корея Ким Чон Намнинг ўлдириб кетилишида КХДРнинг қўли борлигини айтган эди.
Шунингдек, ОАВлар Ким Чон Намга суиқасдни ташкиллаштиришда гумонланаётганлардан бири кимё соҳасидаги эксперт эканлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)