Халқаро ҳамжамият КХДРни Ким Чон Намнинг ўлими учун мос равишда тўлов тўлаб қўйишга мажбур қилиши керак. Бу ҳақда Корея Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида президент вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Кореяни мос қийматни тўлашга мажбур қилиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни кучайтириш керак», — деди у масъул муассасаларга барча манфаатдор мамлакатлар билан алоқаларни кучайтириш учун буйруқ берганини таъкидлар экан.
КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Нам ўлимининг расмий сабаби ҳалигача ошкор этилмади. Малайзия полицияси токсикология экспертизаси натижаларини олиш учун муайян вақт талаб этилишини қайд этмоқда. Айни пайтгача полиция тўрт кишини, шу жумладан, Куала-Лумпур аэропортида Ким Чон Намга ҳужум уюштирилган вақтда кузатув камералари объективига тушиб қолган икки қизни ҳибсга олди.
Изоҳ (0)