Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 22 февралга қадар қор кўчиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Айни вақтда, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 19 февраль куни соат 5:00 дан бошлаб Қамчиқ довонидаги автомобиль йўли бўйлаб қор кўчиши хавфини эълон қилган.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам 22 февралга қадар кўчки ва сел хавфи сақланиб қолиши айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)