Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитойнинг Jumore E-Commerce компанияси ўртасида ўзаро англашинув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Дарё»га палата мутасаддилари маълум қилди.
Мазкур компания онлайн тартибда http://eng.jumore.com/uzbekistan_en.shtml электрон манзилида Ўзбекистоннинг миллий павильонини ишга туширди. Ундаги маълумотлар доимий тарзда янгиланиб борилади.
Ресурснинг фойдали томони шундаки, палата аъзолари Хитой компанияси электрон майдонига ўз маҳсулотларини қўйиши ва савдо қилиши мумкин.
Электрон майдон нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат, машинасозлик, кимё, пўлат ишлаб чиқариш, минерал ресурслар, металлар, кўмир ва истеъмол товарлари каби тармоқларни ўз ичига олган.
Бу ҳақдаги тўлиқ маълумот учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига мурожаат этиш ёки www.jumoreglobal.com сайти билан танишиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)