Рейс учун чипта сотиб олган йўловчиларга сарфлаган пул маблағлари қайтарилган, баъзи йўловчиларга, уларнинг хоҳишига кўра, чипталар «Душанбе—Хўжанд» йўналиши бўйича қайта расмийлаштирилган.
Somon Air авиакомпанияси амалга ошмаган рейс учун йўловчилардан узр сўраган. Хабар беришларича, авиакомпания мазкур рейсни амалга ошириш учун Тошкентдан тақиқ олган.
«Ҳозирги вақтда Somon Air Ўзбекистон пойтахтига режалаштирилган рейснинг бекор қилиниши сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда», — дейилади «Новости Узбекистана» хабарида.
Мавзуга доир: Тожикистон авиакомпанияси Ўзбекистонга 1992 йилдан буён илк техник рейсни амалга оширди
Изоҳ (0)