«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йил 7 мартидан Россиянинг Сочи шаҳрига ҳафтасига иккинчи мунтазам рейсни йўлга қўяди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Авиакомпания матбуот хизматига кўра, рейслар ҳафтанинг сешанба куни А-320 лайнерида амалга оширилади.
Шу тариқа, Сочига ҳафтада икки кун — сешанба ва шанбада рейслар бажарилади. Сочи ва Краснодар ўлкасидаги бошқа манзилларга йўл олиш учун кўпроқ имконият яратилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)