Халқаро космик станция экипажи орбитада Хитой карамининг биринчи ҳосилини йиғиб олди. Бу ҳақда 17 февраль, жума куни NASA маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳар бири бир нечта баргчалардан иборат олтита кичик карамни борт-муҳандис Пегги Уитсон йиғиб олди. У станцияга келгандан буён бошқа ишлардан ташқари «полиз»ни ҳам кузатиб борган.
NASA’нинг таъкидлашича, экипаж ҳам карамдан таътиб кўради, бироқ ҳосилнинг катта қисми тадқиқ этиш учун Ерга юборилади.
Хитойнинг «Токио Бекана» карами уруғлари ўтган йилнинг апрелида ХКСга етказилган. Дастлаб олтита уруғдан бири эҳтимол намлик етишмаганлиги учун сира униб чиқмади. Бироқ лойиҳа раҳбарларининг маълум қилишича, Уитсон уни ҳам ўстиришга эришган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)