Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «С» гуруҳи 2-тури доирасида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси ўз уйида Ўзбекистон боксчиларидан ташкил топган Uzbek Tigers жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда.
Навбатдаги беллашув -60 килограмм вазндаги боксчилар ўртасида ўтказилди. Унда Рио–2016 бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев Astana Arlans вакили Зокир Сафиуллинга қарши беллашди ва кутилмаганда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Аввалроқ Аброржон Қодиров рақиби Олжас Саттибаевга имкониятни бой бергани ҳақида хабар қилинганди. Astana Arlans ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Навбатдаги жанглар қуйидаги кўринишни олган:
-69 килограмм: Асланбек Шимбергенов — Шаҳрам Ғиёсов;
-81 килограмм: Нурдаулет Жарманов — Бектемир Мелиқўзиев;
+91 килограмм: Камшибек Кункабаев — Баҳодир Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, Uzbek Tigers WSB’нинг 2017 йилги мавсумини China Dragons’га учралган мағлубият билан бошлаган эди. Ўзбекистонлик боксчилар навбатдаги – 3-турни 4 март куни Тошкентда, Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларига қарши баҳс олиб боради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)