16 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда терминалсиз савдо қилиш тақиқланди. Тақиқ 1 мартдан кучга киради.
2. Пенсионерлар нафақа пулини қандай шаклда олишни ўзлари танлаши мумкин. Марказий банк ҳам айни шу масалада кўп миқдордаги мурожаатларни қабул қилиб олган.
3. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди. Унинг ўрнида Маданият вазирлиги ва Спорт қўмитаси тузилди.
4. Бухоро вилоят ҳокимлиги Олот туманида фуқароларнинг уйлари бузилаётгани ҳақидаги айрим хорижий ОАВлар хабарларини рад этди. Фақат ноқонуний қурилишлар бузилмоқда, холос.
5. Бухорода ов қуролидан берухсат фойдаланган йигит ҳазиллашиш вақтида қариндошини отиб қўйди. Гумонланувчининг қариндоши олган тан жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)