Шифокорлар халатининг анъанавий оқ рангидан фарқли равишда, жарроҳлар яшил ва кўк рангли халат кияди. Бу ўзига хос аҳамиятга эга. «AdMe» нашри эса нима сабабдан жарроҳлар учун яшил ва кўк рангли кийимлар танланганига эътибор қаратди.
Гап шундаки, жарроҳ тўқ қизил рангли қонга қараб, кейин ўз ҳамкасбининг оқ рангли халатига қараганда, бир неча лаҳза давомида унинг кўзи хиралашиши мумкин.
Бироқ нима учун айнан яшил ва кўк ранглар танланган? Ранглар спектрида яшил ва кўк қизилга қарама-қарши қўйилган ранглар ҳисобланади. Жарроҳ операция вақтида доимий равишда қизил қонга қарайди. Яшил ва кўк рангли халат нафақат шифокор кўзининг тиниқлигини оширади, балки қизил ранг жилоси билан мосликни ҳосил қилади. Натижада операция вақтида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар камаяди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)