Нью-Йоркнинг Бруклин тумани яшовчи қиз йил мобайнида Instagram’даги аккаунтида ўзи истеъмол қилган барча таомлар фотосини жойлаштирди. Бу ҳақда Daily Mail ҳикоя қилмоқда.
Нашрга кўра, 25 ёшли Сэми Мэйн орторексияга (соғлом таомланиш билан ҳаддан ортиқ машғул бўлиш) чалинганини англаб етганидан сўнг ижтимоий тармоқда истеъмол қилган ҳар бир таомини ҳужжатлаштира бошлади. Касаллик авжига чиққанида қиз иштаҳасини йўқотди, вазни 30 килограммга тушиб қолди ва рационидан кўплаб «зарарли» маҳсулотларни чиқариб ташлади.
Мэйннинг микроблоги таомномасига четдан назар ташлашга ёрдам берди. У 2,5 йил давомида аккаунтини мунтазам юритди ва охирги йили фотоларни мунтазам равишда, кунига икки маҳал жойлаштира бошлади. Бу ўз самарасини берди: америкалик қиз 10—13 килограммга тўлишди.
У Instagram орқали даволанишни ўйлаб топмагани, бундай услубни парҳезшунос тавсия этганини тан олади. Ҳозир Мэйн яна таомга ишонишни ўрганди, шу билан бирга, тўғри овқатланиш тамойилларига содиқ қолмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)