Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 февраль куни қабул қилинган «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» холдинги UzGazOil’ни қайта ташкил этиш йўли билан уни «Ўзнефтмаҳсулот»га бирлаштиради. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
UzGazOil’ни қайта ташкил этиш вақтида аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш мақсадида, компаниянинг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобча (АЁҚШ)лари, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станция (АГТКС)лари «Ўзнефтмаҳсулот»нинг балансига ўтгунига қадар, UzGazOil ўз шохобчалари орқали нефть маҳсулотлари, сиқилган ва суюлтирилган газ сотишни давом эттириб туради.
UzNews мухбирининг маълум қилишича, Тошкентдаги аксарият UzGazOil шохобчалари ҳозирга қадар Uzbekneftgaz деб қайта номланиб бўлган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб UzGazOil’нинг 92 та АЁҚШи ва 17 та АГТКСи бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)