Chevrolet янги авлод Camaro купеси асосида тайёрланган GT4.R пойга автомобилининг илк суратларини эълон қилди. Бу ҳақда «Motor» хабар бермоқда.
Автомобиль минимал миқдордаги ишланмалар қўлланган кичик GT4 тоифаси учун тайёрланган. Спорткар IMSA Continental Tire SportsCar Challenge ва Pirelli World Challenge чемпионатларида иштирок этиши мумкин.
Пойга спорткари 650 от кучига эга двигатель ва 10 босқичли автомат тезлик узатиш қурилмаси билан жиҳозланган Camaro ZL1 трек купеси асосида тайёрланди.
Яратилишида Pratt & Miller фирмаси кўмак берган автомобиль, шунингдек, Ohlins амортизаторларига эга бошқа подвеска, кучли Brembo тормозлари, янги олдинги сплиттер, кенг ортки аксилқанот ва диффузорга эга бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)