БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан ишлаб чиқилган резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Лойиҳада Исроилнинг Эйлат шаҳрига қаратилган ракета ҳужуми ҳамда Тель-Авив яқинидаги Петах-Тиква шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати қораланган эди.
Қайд этилишича, АҚШ делегацияси томонидан киритилган, Исроил ҳудудидаги ҳужумлар қораланган БМТ Хавфсизлик Кенгаши баёноти лойиҳаси айрим делегациялар, жумладан, Франция томонидан тўхтатиб қўйилган.
Мазкур лойиҳа АҚШнинг БМТдаги янги доимий вакили Никки Хейли бошчилигидаги делегация томонидан тақдим этилган биринчи ҳужжат эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)