АҚШ президенти Дональд Трамп унинг иммиграция ҳақидаги фармони ижроси тўхтатиб қўйилганидан сўнг, мамлакатга қочоқлар яна кира бошлаганини «хавфли ҳолат» деб атади, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«Бизнинг ҳуқуқ тизимимиз ишлаётгани йўқ! Бу хавфли!», — деб Twitter’даги саҳифасида ёзган АҚШ президенти, Washington Post газетасида эълон қилинган сарлавҳани илова қилган: «Етти мамлакатдан киришга тақиқ тўхтатиб қўйилганидан бери АҚШга келган қочоқларнинг 77 фоизи киритилди».
Жорий ҳафта АҚШ Федерал апелляция суди Дональд Трампнинг «Мамлакатни хорижий террорчиларнинг киришидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги фармони ижроси қайта тикланмаслиги ҳақида қарор чиқарган эди.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Суриядан келаётган қочоқларнинг, шунингдек, яна олти мусулмон мамлакат — Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг мамлакатга киритилишини тақиқлашга эришишини ваъда қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)