АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси етакчиси Си Цзиньпинга мактуб юбориб, унда ҳамкорликка умид билдирди, деб ёзади «Газета.ru» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
Мактубда у иккала мамлакат учун ҳам манфаатли бўладиган конструктив алоқаларни ривожлантириш учун Хитой етакчиси билан бирга ишлашга умид қилишини айтди.
Шунингдек, Трамп Си Цзиньпинга унинг президентлик лавозимига киришгани муносабати билан йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди ва Хитой халқига Хўроз йилида гуллаб-яшнашни тилаб қолди.
Изоҳ (0)