2017 йил майида Пекинда бўлиб ўтадиган Ипак йўли саммитида Россия президенти Владимир Путин қатнашиши кутилмоқда, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги элчиси Андрей Денисов маълум қилди.
«14—15 май кунлари Пекинда ‘Бир минтақа, бир йўл’ шиори остида халқаро форум бўлиб ўтади. Биз ушбу форумга президентимиз келишини кутмоқдамиз», — деди Денисов матбуот анжуманида.
Изоҳ (0)