Словения расмийлари Россия ва АҚШ президентларининг биринчи учрашувига мезбонлик қилишдан мамнун бўлишини билдирди. Бу ҳақда мамлакат президенти Борут Пахор маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Олий даражадаги учрашув учун жой танлаш Вашингтон ва Москванинг қарорига боғлиқ. Бироқ улар Словенияда кўришишга қарор қилса, биз бундан фақат хурсанд бўламиз. Бундай учрашув ўта муҳим ва зарур. АҚШ Россия билан муносабатларни кўриб чиқиш зарурлигини тушуниб етмоқда. Бу нафақат икки буюк давлат етакчилари суҳбати, балки бутун дунёга яхши томонга ўзгаришлар юз бериши ҳақидаги сигнал бўлади», — дея таъкидлади Словения презиенти.
Борут Пахор Словенияда бу каби учрашув 2001 йили — президентлар Жорж Буш ва Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтганини эслатди.
Маълумот учун, АҚШ президенти Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Меланя Словенияда туғилиб-ўсган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)