UzCard QR-код орқали тўлов тизимини ривожлантирмоқда. Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари маълум қилишича, янгиликни QR-код орқали тўлов механизмини жорий қилган савдо-сервис корхоналарида синаб кўриш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг «2016—2018 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ижро этиш мақсадида, шунингдек, молиявий хизматларнинг онлайн-имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази савдо терминалини қўлламасдан, QR-код орқали тўлов тизимини жорий этди.
Бунда банк тўлов картаси смартфондаги дастурга бириктирилади, сўнг ушбу дастурдан савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш учун фойдаланилади. Тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам оддий пластик банк картасига нисбатан қулайроқ. Масалан, сотувчига картани қабул қилиш учун савдо терминали керак бўлмайди. Харидорда эса карталар солинган ҳамёндан смартфон фойдасига воз кечиш имконияти пайдо бўлади.
Изоҳ (0)