Тошкент шаҳрининг иккиламчи квартира бозорида январь ойида нархлар ўртача 2 фоизга ошиб, квадрат метр учун ўртача 561 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ғиштли уйлардаги квартиралар нархи янги йилнинг биринчи ойи якунига кўра 2 фоизга (квадрат метри учун — 599 шартли бирлик), панел уйларда эса 1 фоизга (533) кўтарилди.
Хоналар сонидан келиб чиққан ҳолда квадрат метрнинг ўртача нархи қуйидагича бўлди: бир хонали — 545 (+2 фоиз), икки хонали 542 (+1 фоиз), уч хонали 578 (+1 фоиз) ва тўрт хонали 571 (ўзгаришсиз) шартли бирлик.
Январь ойида пойтахтнинг 11 туманидан иккитасида таклифнинг ўртача нархи камайгани, 4 туманида кўтарилгани, яна 4 туманда эса декабрь ойи даражасида қолгани кузатилди.
Маълумот учун, 2016 йил давомида Тошкентнинг иккиламчи квартира бозорида нархлар қарийб узлуксиз равишда фақат пастлаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)