Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 7 февраль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Наталья Ханженкова ўзаро қизиқиш уйғотган барча йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этган. Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашган.
«Шунингдек, ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди», — дейилади Сенат ахборотида.
Наталья Ханженкова аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар олиб борган эди.
Мавзуга доир: ЕТТБ Ўзбекистонга инвестиция киритишни қайтадан бошлайди
Изоҳ (0)