Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 7 февраль куни McKinsey консалтинг фирмаси катта ҳамкори Д.Файн ва фирманинг Марказий Осиё бўйича катта ҳамкори Ю.Максимайнен билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида McKinsey фирмаси вакиллари Ўзбекистонда юз бераётган жараёнларга, иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.
«Томонлар инвестиция ва молиявий соҳаларда, шунингдек, чет эл инвестицияларини жалб қилишда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашди», — дейилади Сенат ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)