Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳам ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Россия—2018 мундиалида ишлаши мумкин бўлган 53 нафар ҳакам номини эълон қилган ва улар орасига Ўзбекистондан Равшан Эрматовни ҳам қўшиб қўйган.
Шу йилнинг 3—7 апрель кунлари танлаб олинган ҳакамлар Италиянинг Флоренсия шаҳрига ташриф буюради ва ФИФА семинарида иштирок этади. Улар орасида Равшан Эрматовдан ташқари Рюжи Сато (Япония), Алиризо Фағоний (Эрон), Марк Клаттенбург (Англия), Феликс Брих (Германия), Жунейт Чақир (Туркия), Сергей Карасёв (Россия) каби ўзбекистонлик футбол мухлислари учун таниш бўлган ҳакамлар ҳам бор.
Маълумот учун, Равшан Эрматов ЖАР—2010 ва Бразилия—2014 доирасидаги жами 9 та ўйинда ишлаган. Бу борада ҳеч бир рефери ўйинлар сони бўйича Эрматовнинг рекордини такрорламаган.
Изоҳ (0)