2017 йил январь якунларига кўра, Россияда Telegram’дан фаол фойдаланувчилар аудиторияси 6 миллион кишига етди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Comboт асосчиларидан бири ва бош директори Фёдор Скуратовнинг таъкидлашича, гап мессенжердан ҳар ой фойдаланувчилар ҳақида бормоқда.
Скуратовнинг сўзларига қараганда, бу рақам дастурни Россияда юклаб олганларнинг тахминан 60 фоизи ва жаҳон бўйича бу мессенжердан фаол фойдаланувчиларнинг 6 фоизини ташкил этади.
Comboтънинг ҳисоб-китобига кўра, Telegram’нинг энг кўп фаол фойдаланувчилари Эронда бўлиб, мамлакатда 35—40 миллион киши Telegram’дан мунтазам фойдаланади.
App Annie таҳлилий компаниясининг маълумотларига қараганда, Telegram Россияда iOS учун «Ижтимоий тармоқлар» категориясидаги дастурлар бешлигига киради.
Ундан олдинги тўртта бандни WhatsApp, «ВКонтакте», Viber ва Skype эгаллаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)