Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева мамлакат велосипед спорти федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Федерациянинг ҳисобот-сайлов конференциясида 2013—2016 йилги фаолият таҳлил қилиб чиқилди ва у танқидий руҳда олиб борилди, деб ёзилган хабарда. Боиси ўзбекистонлик велоспортчилар Рио—2016 Олимпиадасига битта ҳам лицензияни қўлга кирита олмаган.
Конференция давомида ташкилотга янги раҳбарни сайлаш маросими ҳам ўтиб, унга кўра Танзила Норбоева Токио—2020 цикли якунига қадар раис сифатида тасдиқланди. Бош вазир ўринбосари сифатида мамлакат Хотин-қизлар қўмитасига ҳам жавоб берувчи Танзила Камоловнага велосипед федерациясида Козим Ўринбойхўжаев ёрдам беради.
Ташкилот раҳбарлигини қабул қилиб олганидан сўнг Танзила Норбоева сўзга чиқиб, 2013—2016 йиллар давомида федерация ижрочилари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш борасида нутқ сўзлаган.
Изоҳ (0)