Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиянинг Новосибирск вилоятида май ойида «Ўзэкспорт-Сибирь» савдо уйи иш бошлайди. Бу ҳақда вилоят губернатори Владимир Городецкий маълум қилди, деб ёзади UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ўзбекистон ва Россия вакиллари Новосибирск вилояти ва Сибирь федерал округининг бошқа ҳудудларига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш мақсадида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Городецкий 2017 йилнинг майида Новосибирск вилоятида «Ўзэкспорт-Сибирь» савдо уйи ишга тушишини, у «Импульс» омборхона мажмуаси базасида ишлашини айтди. Марказнинг бошланғич қуввати йилига 75 минг тонна маҳсулотни ташкил этади ва ушбу ҳажмни ошириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, Новосибирск вилояти губернатори сўзларига кўра, томонлар мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга темир йўл транспорти орқали ташиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Новосибирск вилояти делегацияси губернатор Владимир Городецкий раҳбарлигида Ўзбекистонга ҳукумат таклифи билан келган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар