Россиянинг Новосибирск вилоятида май ойида «Ўзэкспорт-Сибирь» савдо уйи иш бошлайди. Бу ҳақда вилоят губернатори Владимир Городецкий маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
Ўзбекистон ва Россия вакиллари Новосибирск вилояти ва Сибирь федерал округининг бошқа ҳудудларига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш мақсадида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
Городецкий 2017 йилнинг майида Новосибирск вилоятида «Ўзэкспорт-Сибирь» савдо уйи ишга тушишини, у «Импульс» омборхона мажмуаси базасида ишлашини айтди. Марказнинг бошланғич қуввати йилига 75 минг тонна маҳсулотни ташкил этади ва ушбу ҳажмни ошириш имконияти мавжуд.
Шунингдек, Новосибирск вилояти губернатори сўзларига кўра, томонлар мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга темир йўл транспорти орқали ташиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Новосибирск вилояти делегацияси губернатор Владимир Городецкий раҳбарлигида Ўзбекистонга ҳукумат таклифи билан келган эди.
Изоҳ (0)