Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофотини қўлга киритди, деб ёзади UzDaily.
The Best Award мукофотини топшириш маросими Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтди. Лола Каримова-Тиллаевага мукофот унинг кўп йиллик хайрия фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон маданияти ва санъатини Европада тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун берилди.
The Best Award мукофоти 1977 йилда таъсис этилган бўлиб, у ҳар йили топширилади. Турли йилларда унга Карл Лагерфельд, Омар Шариф, Энди Уорхол, Мари-Хелен де Ротшильд каби машҳур шахслар сазовор бўлган.
Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистондаги иккита йирик хайрия ташкилотлари — «Сен ёлғиз эмассан» фонди ва Республика болалар ижтимоий адаптация маркази раҳбари ҳисобланади.
Изоҳ (0)