Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойнинг Чжэцзян провинциясида массаж салонида ёнғин содир бўлди, натижада 18 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru» «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Фото: «Unian.net»

Фото: «Unian.net»

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари маълум қилишича, 8 киши воқеа жойида ўлик ҳолда топилган, яна 10 киши кейинроқ касалхонада вафот этган. Шунингдек, яна 18 киши жароҳат олган.

Ёнғин Тяньтай уезд шаҳрининг гавжум қисмида жойлашган оёқ массажига ихтисослашган муассасада юз берган. Ёнғин сабабларини аниқлаштириш учун текширув олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар