• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Самвел Бабаян ўгитлари. Тамойиллар, талаблар, принциплар, шунингдек, агрессив, вертикал ва интеллектуал футбол ҳақида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Интерфутбол» газетаси мухбири Камолиддин Алимовга интервью беришга рози бўлди ва суҳбат давомида ўз фалсафаси билан ўртоқлашди.

    Журналист биринчи навбатда бу суҳбатни анчадан буён кутаётганини тан олди ҳамда рози бўлгани учун Самвел акага миннатдорчилик билдирди. Кейин эса мухлис ва мутахассисларда саволлар йиғилиб қолгани ҳақида айтиб, Бабаянга ўз саволларини берди.

    Тиними йўқ Бабаян

    Чиндан ҳам матбуот ва мухлислар билан кам мулоқот қиламан. Бу менинг айбим.

    Терма жамоа ҳақида кўп ёзишмоқда ва танқид қилишмоқда. Бироқ ҳеч бир фикр чуқур таҳлил натижаси эмас. Бу ҳолат мени ранжитмоқда. Балки журналистлар билан кам гаплашишим бунга сабабдир.

    Аслида бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Ёрдамчиларим билан футболчилар ҳаракатини доимий равишда таҳлил қиламиз. Сафарларга кўп бораман, бўш вақт деярли қолмайди.

    Самвел Бабаян, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи

    Маълумот учун, журналистлар билан учрашишга ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришга вақт топаётган машҳур хорижий мутахассислар ҳам ўз футболчилари ҳаракатини доимий кузатади. Шунингдек, улар ҳам сафарларга бориб туради.

    Бабаян тамойиллари

    Ҳар бир ўйин — алоҳида тарих, яшаб ўтилган умр. Ана шу шиддатли замон футболида бизнинг танлаган йўлимиз, футбол фалсафамиз бор.

    Биринчи тамойил — агрессив, яъни, тажовузкор, шунингдек, тезкор, вертикал, ҳужумкор ҳамда прессингга асосланган футбол намойиш қилиш.

    Иккинчи тамойил — юқори интеллектуал футбол. Унинг ичига ўйинни ташкил қилиш, футболчиларнинг бир-бирини юқори даражада тушуниши, ўйиннинг боришига қараб тактикаларни ўзгартириш киради.

    Учинчи тамойил — миллий терма жамоа манфаати. Яъни, футболчи ўз клуби билан қандай шартномага эга бўлмасин, терма йиғини ва ўйинига келганида терма манфаатларини устун қўйиши шарт. Клуб манфаати ҳеч қачон термадан устун бўлмаслиги керак!

    Тўртинчи тамойил — инсоний сифатлар. Бу фақат футболчиларга тааллуқли талаб эмас. Терма жамоа лагерига қадам босган ҳар бир инсон бу талаб ва мажбуриятларга қатъий тарзда амал қилиши шарт. Терма жамоа — бу бир оила.

    Самвел Бабаян, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи

    Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасига шу тамойиллар кераклигини айтган. Бироқ шу асосида футбол ўйнай олмоқдами ёки йўқ, аниқлик киритмаган.

    Бабаян оиласи

    Ҳа, футболчилар ва ёрдамчиларимга кези келганда жиддий танбеҳ бераман. Лекин бу сўзлардан ҳеч ким ранжимайди. Юқоридаги учта тамойилга жавоб берса-ю, сўнггисига мос келмаса, биз ундай футболчидан воз кечамиз. Бу оиланинг талаблари жиддий.

    Кейин мен футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати билан ҳисоблашаман. Шундай вазиятлар бўлади, футболчи ўз клубида яхши ўйин намойиш этмаслиги мумкин. Лекин термада аксинча. Бунга Марат Бикмаевни мисол тариқасида келтиришим мумкин. У термада илгари сурилган барча талабга жавоб беради. Иккита ўйинда ўта муҳим голни урди. Аксинча ҳолат ҳам бўлди ва у клуб манфаатини термадан юқори қўйди.

    Самвел Бабаян, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи

    Клуб манфаатини устун кўриб, терма талабларига қатъий амал қилмаган Марат Бикмаевга нисбатан жазо кўрилган ёки йўқлиги айтилмаган. Нима учун ва қайси ҳолатда клуби учун ҳаракат қилгани очиқланмаган. Марат Бикмаев каби Бабаян тамойилларини бузиб турадиган футболчилар ҳам жамоа учун 2 та гол урса, айби ювилиб кетадими ёки йўқ — маълум эмас.

    Бабаян мағлубиятлари

    Биз учта муҳим қадам ташладик. Афсуски, икки учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрдик. Эрон ва Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувларда дуранг адолатли натижа бўларди. Лекин бу ўйинларда омадимиз келмади. Рақиб жамоанинг маҳорати ва тажрибаси ижобий натижа кўрсатишимизга тўсқинлик қилди.

    Кучлилар кичик хатони ҳам кечирмайди. Жанубий Корея термаси билан ўйинни бир неча маротаба таҳлил қилдим. Умумий ўйин бўйича йигитларга жиддий эътироз йўқ. Фақат айрим вазиятларда концентрацияни йўқотиб қўйишди. Мақсадимиз тўхтаб қолмай, олдинга интилиш. Бизни Сурияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Рақиб жуда ҳам кучли. Ўз майдонида Эрон ва Кореядан очко тортиб олди. Сурияни саралаш босқичида ўтказган ўйинлари орқали ўрганяпмиз.

    Самвел Бабаян, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи

    Самвел Бабаян Эрон билан ўйинни ҳам бир неча бор таҳлил қилганми ёки йўқ, аниқлик киритмаган.

    04.02.2017, 17:07   Изоҳ (0)   13523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тачмурод Агамуродовнинг истеъфоси вилоят ҳокимининг шахсий муносабатига боғлиқ эмас». «Бухоро» раҳбарияти клуб атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

    01.02.2017, 17:52

    Усэйн Болт Пекин Олимпиадаси олтин медалини ХОҚга қайтарди

    30.01.2017, 11:24

    Алеппода сўнгги беш йилдан бери биринчи марта футбол учрашуви ўтказилди (фото, видео)

    30.01.2017, 00:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличконинг ўғлига тимсоҳ ҳужум қилди

    27.01.2017, 00:24

    Усейн Болт термадаги шеригидан допинг топилгани сабаб Олимпиада олтинидан айрилди

    25.01.2017, 21:44

    Иркутсклик спортчи аёл йўловчилар тўла трамвай вагонини силжитишга эришди (видео)

    23.01.2017, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.