Энг фойдали ҳисобланган ширинликлар ҳам қатъий белгиланган тартиб ва меъёр асосида истеъмол қилинмаса, организмга зарар келтириши табиийдир.
Аччиқ ёки қора шоколад организмда эндорофин (қувонч) гармонларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Шунинг учун аччиқ шоколаднинг бир-икки бўлакчаси ҳам катта руҳий самара бахш этади. Бундан ташқари, қора шоколад таркибида озишга ёрдам берувчи тўйинмаган ёғлар ҳам мавжуд.
Мевалар – микроэлемент, витамин ва клетчаткалар манбаи ҳисобланади. Лекин уларнинг таркибида шакар бўлгани учун кўпинча парҳез вақтида истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Қуруқ мевалар – ҳўл мевалар каби ҳамма фойдали хусусиятларига эга. Улар витамин ва минераллардан ташкил топган қуруқ масаллиқлардир. Шунинг учун қуруқ мевалар фойдали ширинлик бўлибгина қолмасдан, фойдали овқатларга ширин таъм бағишловчи қўшимча сифатида ҳам катта аҳамиятга эга.
Қуруқ меваларни тузсиз бўтқалар ва ёғсиз творогларга ҳам қўшиб ейиш жуда фойдалидир.
Изоҳ (0)