Испания кубогининг амалдаги эгаси ҳисобланган Каталониянинг «Барселона» клуби навбатдаги финал сари қадам ташлади. Ярим финалнинг илк учрашувини Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида ўтказган Луис Энрике жамоаси 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди.
Учрашувдаги биринчи гол Хавьер Маскеранонинг тўп оширишидан сўнг Луис Суарес томонидан урилган бўлса, орадан 25 дақиқа вақт ўтиб Лионель Месси Иван Ракитич томонидан етказиб берилган тўпни Анхель Мойя қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимга келиб «Атлетико» мағлубиятдан қутулиб қолиш учун бор кучини ишга солди ва фақатгина 1 та гол билан чекланди. Антуан Гризманн томонидан ўйиннинг 59-дақиқасида урилган гол баҳс тақдирини ҳал қилди — 1:2. Жавоб ўйини 7 февраль куни «Камп Ноу» аренасида бўлиб ўтади.
Бугун — 2 февраль куни ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги доирасида «Сельта» «Алавес» футболчиларини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 3 февралга ўтар кечаси соат 1 да старт олади.
Испания кубоги Ярим финал 1 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)