Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ўртасида икки лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда сув, таълим ва ҳамкорлик» лойиҳасининг мақсади кадрлар тайёрлаш тизимини яхшилаш, сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш, сув ресурсларини бошқаришда ҳавзавий ёндашув имкониятини намойиш қилиш ҳамда минтақавий академик ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда сув ҳамкорлиги» лойиҳасида минтақавий сув ҳамкорлигини кенгайтириш, минтақавий ва халқаро амалиётни ўрганиш ва намойиш этиш, Марказий Осиёда экология ва барқарор ривожланиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича инновацион усул ва амалиётни илгари суриш кўзда тутилган.
Келишув Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Хамраев ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори Искандар Абдуллаев томонидан имзоланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)