Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари яқин ойларга мўлжалланган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Россия ва Ўзбекистон етакчиларининг учрашуви яқин икки-уч ой ичида бўлиб ўтади.«Известия» газетасининг Ўзбекистон раҳбариятидаги юқори мартабали манбасига кўра, Москвадаги музокаралар энергетика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва миграция масалаларини қамраб олади.Дмитрий Песков, Россия президентининг матбуот котиби
«Ўзбек томони Россия нефтининг бож тўловларисиз етказиб берилиши масаласини яна кўтариши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг бу борадаги мурожаати Россия ҳукумати томонидан рад этилганди. Ўзбекистонлик муҳожирлар ҳақидаги масала ҳам муҳокама этилади», — дея маълум қилган манба.
Нашр музокаралар муваффақиятли кечган тақдирда Россия қурол-яроғ бозорида янги йирик мижозга эга бўлишини билдирмоқда. 2016 йил ноябрида Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ҳамда Қобул Бердиев ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)