Microsoft қиймати 17 миллиард долларга тенг облигацияларни чиқарди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Компания 2020—2057 йилларда сўндириладиган ва 1,85 фоиздан 4,5 фоизгача даромад келтирадиган қимматли қоғозларни жойлаштирди. Жалб этиладиган маблағлардан, молиялаштириш, асосий капиталга инвестициялар, акциялар сотиб олиш, қарздорликни узиш ва янги харидлар учун фойдаланилиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, Microsoft бозор баҳоси яқинда бўлиб ўтган савдолар чоғи 2,5 фоизга кўтарилиб, 2000 йилдан бери биринчи марта 500 миллиард доллардан ошди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)