Рожер ва Валери Мораш ўзининг 3D-принтери чиқарган ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Эр-хотин ва уларнинг икки мушуги Калифорниядаги уйидан жонсиз ҳолда топилган. Морашларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган, газ эса оила шахсий мақсадларда ишлатиш учун сотиб олган 3D-принтердан сизиб чиққан.
Иллинойс технологик институти тадқиқотчилари бундай принтерлардан уй шароитида фойдаланишнинг хавфли томонлари борлигидан огоҳлантирмоқда.
Маълум бўлишича, 3D-принтерларнинг баъзи моделлари ўзидан инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланган ис гази ва синил кислотаси каби заҳарли моддаларни чиқариши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)