Буюк Британиянинг Херефордшир графлигида яшовчи фермер Эндрю Ллойд Ёқутистон (Россия)дан Ҳиндистонга пиёда саёҳатга чиқди. Бу ҳақда «Якутия» портали маълум қилди.
Сайёҳ дунёнинг энг совуқ манзилларида бўлишни мақсад қилган. Шунингдек, у хайрия билан шуғулланади.
Ллойд Ёқутистон пойтахти Якутскда бўлди. Кейинчалик Байкалнинг шимолий қисмига йўл олиш ва ундан кейин Мўғулистон ва Хитойга боришни мўлжаллаган.
Саёҳати давомида фермер Непалда қишлоқлар ва мактабларни молиялаштирадиган Ghurka Welfare Trust фонди учун маблағ тўплашни режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)