Австралияда велосипедчилар мамлакат жанубидаги Аделаида шаҳри яқинидаги тепаликларда сайр қилаётиб, кенгуруга дуч келди, деб хабар беради «Newsru.com».
Аделаидада яшовчи Питер Жеймс Робертс «Бугунги кечинма: кенгурунинг ҳужуми!!!» деб номланган видеоёзувни Facebook ижтимоий тармоғига жойлади.
«Видеони ёзиб олишда бирорта ҳайвонга зарар етмади», — дейилади видеога қолдирилган изоҳда. Видео велосипедга ўрнатилган GoPro камераси орқали ёзиб олинган.
У кутилмаганда йўл бўйидаги бутазордан отилиб чиқиб, велосипедчи Майкл Бленднинг боши устидан сакраб ўтди.
Кенгурунинг думи ёки оёғи шлемимга илиниб қолди.Майкл Бленд, велосипедчи
Видеоёзувда кенгуру ҳақиқатдан ҳам велосипедчига тегиб кетганлигини кўриш мумкин. Бироқ бу кенгуруга ҳаракатини муваффақиятли якунлаш ва шоссенинг қарама-қарши томонига ўтиб олишига тўсқинлик қилмади. Бундан ташқари, велосипедчи ҳам бироз эгилишга улгурган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)