АҚШ Конгрессига мамлакат президентига, ядро қуролини қўлга киритишга ҳаракат қилгудек бўлса, Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат бериш ҳақидаги резолюция киритилди.
«Қўшма Штатлар Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатлаш учун барча имкониятни ишга солиши лозим. Теҳроннинг бундай интилишлари минтақада беқарорликни келтириб чиқариб, нафақат АҚШ, балки унинг иттифоқдошлари учун ҳам хавф туғдиради. Шу боис АҚШ президентига Эрон ядро қуролини қўлга киритишига йўл қўймаслик учун, зарур деб топган тақдирда, қуролли кучлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади», — дейилади ҳужжатда.
Резолюция Эрон билан ядро келишувининг ашаддий душмани бўлган демократ Элси Хастингс томонидан тақдим этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)