1992 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатнов қайта тикланади. «Новости Узбекистана»нинг ёзишича, 10 февраль куни Тожикистоннинг Сомон Air авиакомпанияси «Душанбе — Тошкент» йўналиши бўйлаб синов рейсини амалга ошириши кутилмоқда.
Авиакомпания 20 февралдан бошлаб мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи. Қишки мавсум якунига қадар рейслар ҳафтаси бир марта — душанба куни амалга оширилади.
Ёзги парвозлар жадвалида ҳафталик рейслар сони биттага кўпайиб, душанбадан ташқари, пайшанба куни ҳам қатнов амалга оширилади. Душанбедан Тошкентгача парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тяннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги рейслар масаласи бўйича ҳукуматлараро келишув тўлиқ ишлаб чиқилган ва имзога тайёр.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)