Тошкент шаҳрига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва пойтахт ички ишлар, солиқ, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мусодара қилинган 180 минг 880 дона турли хилдаги пиротехника воситаси махсус комиссия иштирокида йўқ қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо марказлари, кўнгилочар масканлар, ўқув муассасалари сингари жамоат жойларида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича 4 300 га яқин текшириш ва профилактик кўрик ўтказилган.
2016 йил 13 декабрь куни Миробод деҳқон бозорининг Фарғона йўли кўчасидаги Фарғона шохобчасида 10 минг донадан зиёд пиротехника воситаси ўз «харидорлари» қўлига етиб боришининг олди олинган.
Қўшимча қилишларича, 20 декабрь куни Юнусобод туманида ўтказилган шундай тадбирда ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролардан бирининг ёнидан 12 минг 400 дона пиротехника воситаси далилий ашё сифатида олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)