Канада бош вазири Жастин Трюдо унинг мамлакати ҳар қандай диний эътиқоддаги қочоқларни кутиб олишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Канада бош вазири ўзининг бу баёнотини АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакатидаги қочоқларни қабул қилиш дастурини 120 кунга тўхтатиб қўйганидан сўнг эълон қилган.
Таъқиб, террор ва урушдан қочаётган ҳамма-ҳамма — диний эътиқодингиз қандай эканидан қатъий назар, канадаликлар барчангизни қучоқ очиб кутиб олади. Канадага хуш келибсиз!Аввалроқ АҚШ президенти суриялик насронийларга қочоқ мақомини олишда устунлик берилишини ҳам ваъда қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)