Uzbekistan GTL МЧЖ синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқарувчи завод қуриш лойиҳасининг халқаро пудратчилар консорциумига асосий ишларни бошлаш тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
Ушбу хабар лойиҳа ечимларини мукаммал ишлаб чиқиш, таъминотни ташкил этиш ва Қашқадарё вилоятидаги қурилиш майдонида асосий қурилиш-монтаж ишларини бошлашни назарда тутади.
Қурилиш майдонида қурилишга тайёрлаш ишлари якунланиши, барпо этилган LTFT реактори ва ўтказилган лойиҳа қийматини оптималлаштириш билан бир қаторда, ушбу марра «Олтин йўл GTL» лойиҳасини амалга оширишда навбатдаги муҳим босқич бўлди.
Маълумот учун, «Олтин йўл GTL» лойиҳасининг қуввати кунига 37 минг баррель маҳсулот бўлиб, транспорт, авиация ва қишлоқ хўжалиги учун юқори сифатли ёқилғи — GTL дизели, керосини, нафтаси ва суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)