Австралиянинг Symbio Wildlife Park ҳайвонот боғига ташриф буюрганлар йўлбарс ва ўрдак ўртасида юз берган «қувлашмачоқ» гувоҳи бўлди ва уни тасвирга олди. Бу ҳақида TJournal хабар берди.
Йўлбарс унинг қафасидаги ҳовузга кириб олган ўрдакни тутмоқчи бўлган: у ҳовуз бўйлаб сузиб, ўрдакка яқинлашишга уринган, парранда бўлса йўлбарс яқинлашиши билан сув остига шўнғиб, ҳовузнинг бошқа жойидан чиқиб келаверган.
Бу томоша боғ ташрифчиларининг кулгусига сабаб бўлган. Баъзи томошабинлар сувдан «қуруқ» чиқишга мажбур бўлган йўлбарсга ачиниш ҳисси билан қараган.
Интернет фойдаланувчилари эса йўлбарсни мазах қилган қушни «жаҳондаги энг жасур ўрдак» дея таърифлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)