Австрия полицияси Венада трамвайни ўғирлаб кетган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берди.
Шубҳаланувчи айбини тан олиб кўрсатма берган. Маълум бўлишича, унинг ёши 36 да, аввал трамвай ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. У жиноятни содир қилишга нима сабаб бўлганини аниқлик киритмаган.
Воқеа 21 январь, шанба куни эрталаб, трамвай ҳайдовчиларидан бири ҳожатхонага кетган вақтда юз берган. Жиноятчи ҳайдовчининг йўқлигидан фойдаланиб бўш трамвайнинг эшигини очган, ҳайдовчининг ўрнига ўтирган ва уни ҳайдаб кетган.
Тартиббузар трамвайни икки бекат давомида бошқарган ва йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилган. Трамвай ўғирлангани маълум бўлгач уни тўхтатиш учун йўл тўсилган. Буни сезган трамвай ўғриси ҳеч кимнинг эътиборини тортмасдан воқеа жойидан қочиб қолишга муваффақ бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)